17.08.2024 23:08
5359
Теглар
«Ал Ҳилол» «Ан Наср»ни йирик ҳисобда енгиб, Саудия суперкубогини қўлга киритди

Саудия суперкубоги финалида «Ал Ҳилол» ва «Ан Наср» ўзаро тўқнаш келишди. Роналдунинг 1-бўлим сўнгида киритган тўпига иккинчи бўлимда мамлакат чемпиони 4 та гол билан жавоб берди. Митрович дубл ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Шу тариқа «Ал Ҳилол» 5-бор суперкубокни ютди. «Ан Наср» эса қаторасига 6-ўйинда ашаддий рақибини енголмади — 1 дуранг, 5 мағлубият. 

Саудия суперкубоги. Финал

Ан НасрАл Ҳилол 1:4

17 август, «Prince Sultan bin Abdul Aziz»

Голлар: Роналду (44) — Милинкович-Савич (55), Митрович (63, 69), Малком (72).

Ан Наср — Бенту, Ал Ғаннам, Лажами, Лапорт, Теллес, Ал Ҳайбари (Али, 75), Отавио, Яҳё (Ғариб, 26), Талиска (Ан Нажи, 75), Мане, Роналду. 

Ал Ҳилол — Буну, Абдулҳамид, Ат Тамбакти, Кулибали, Лоди (Аш Шаҳрони, 79), Милинкович-Савич, Невеш, Малком (Канно, 79), Микаэл (Ал Қаҳтони, 90+3), Ад Довсари, Митрович. 

Огоҳлантиришлар: Ат Тамбакти (12), Малком (28), Отавио (34), Ад Довсари (77), Ал Ғаннам (87).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар