16.08.2024 13:09
1817
Теглар
Тен Ҳаг «Фулҳэм» билан ўйин олдидан: «МЮ» тайёр эмас, аммо бошқаларда ҳам муаммолар бор»

Эрик тен Ҳагнинг фикрича, «Манчестер Юнайтед» «Фулҳэм» билан уй ўйинига тайёр эмас.

Бугун, 16 август куни айнан «МЮ»нинг ўйини билан АПЛ бошланади. 

Манкунианликларда ҳимоячилар Люк Шоу ва Лени Йоро, ҳужумчи Расмус Ҳойлунд жароҳат олишган. 

«Жамоа тайёр эмас, лекин лига бошланмоқда. Бошқа мураббийларда ҳам худди шундай муаммо бор, лекин биз бошлашимиз керак. 

Сиз бундан қоча олмайсиз. Буни оддийгина қабул қилишимиз мумкин», — деди манкунианликлар бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, ўтган шанба куни Англия суперкубоги учун ўйинда «қизил иблислар» «Манчестер Сити»га имкониятни бой беришди (1:1, пеналтилар сериясида — 6:7).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар