16.08.2024 20:12
1127
Шақири 12 йиллик фаолиятидан кейин «Базел»га қайтди

Жердан Шақири «Базел» клубига қайтди.

32 ёшли швейцариялик яримҳимоячи «Базел» билан шартнома имзолади.

Аввалроқ, футболчи «Чикаго Файр» билан келишувни бекор қилганди. У 2022 йилдан буён ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.

Жердан 2009 йилдан 2012 йилга қадар Швейцария клуби шарафини ҳимоя қилган.

Шунингдек, у «Бавария», «Интер», «Сток Сити», «Ливерпуль» ва «Лион» жамоаси сафида тўп сурган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар