16.08.2024 13:13
1283
Теглар
Мактоминей — «Наполи»нинг асосий трансфер мақсади

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Скотт Мактоминей «Наполи»нинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади.

Неаполликлар спорт директори Жованни Манна Лондонда 27 ёшли футболчининг агенти билан музокараларни бошлаб юборган ва яқин орада яна бир учрашув бўлиб ўтади, дея хабар беради журналист Алфредо Педулла.

Шотландия миллий жамоаси яримҳимоячисининг трансфери 25 млн евро ва бонуслар билан баҳоланмоқда. Скоттнинг ўзи «Наполи»га ўтишга қарши эмас.

Мактоминей ўтган мавсумда АПЛда 32 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар