17.08.2024 02:17
4482
Теглар
Футзал. Ўзбекистон амалдаги жаҳон чемпиони Португалияга мағлуб бўлди

Ўзбекистон футзал миллий жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида амалдаги жаҳон ва Европа чемпиони Португалияга мағлуб бўлди. 

Мезбонларга қарши ўйинда ҳисоб сўнгги дақиқаларгача 1:2 эди, аммо якунда португаллар дабл пеналтилардан яна икки гол уришди. Ўзбекистоннинг ягона голига 17-дақиқада Аброр Аҳметзиянов муаллифлик қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Хосе Венансио Лопес шогирлари Португалия йиғинида Ангола билан ҳам ўртоқлик баҳслари ўтказганди (1:6, 2:1).

Футзал. Ўртоқлик ўйини

Португалия Ўзбекистон 4:1

16 август. Португалия

Ўзбекистон — Аббос Элмуродов, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Фазлиддин Ботиров, Равшан Элибоев, Суннат Анваров, Музаффар Аҳаджонов, Машраб Одилов, Суннат Жўраев, Дилшод Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Аброр Аҳметзиянов, Меҳрож Худойбердиев, Самариддин Беркинов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар