16.08.2024 09:19
2779
Теглар
«Барса» Диас учун 55-60 млн евро тўлашга тайёр

«Барселона» «Ливерпул» вингери Луис Диасни сотиб олиш учун 55-60 млн евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Манбaга кўра, инглиз клуби 62 млн евродан кўпроқ сўрамоқда. Бунча пулга каталонияликлар «Атлетик» вингери Нико Уилямсни сотиб олишмоқчи эди. 

Ўтган мавсумда Диас барча турнирларда 51 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 27 ёшли колумбияликнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигага мўлжалланган. 

Тransfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг трансфер нархи 75 млн еврони ташкил қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар