16.08.2024 22:34
1910
Теглар
АПЛда янги мавсум бошланмоқда. Кучли тўртликда ўзгаришлар бўладими?

Жамоалар янги мавсумни қандай ҳолатда бошламоқда? АПЛнинг янги мавсуми учун катта превю — «Сити»дан «Ипсвич»гача бўлган барча жамоаларнинг имкониятлари кўриб чиқилади. 

Бугун, 16 август куни Англия Премер-лигасида янги мавсум бошланади – Тошкент вақти билан соат 00:00 да «МЮ» «Фулҳэм»ни қабул қилади. Мавсумда интрига етарлича. Микел Артета ва Пеп Гвардиоланинг қаторасига учинчи қарама-қаршилиги, «Ливерпул»да Юрген Клоппсиз ҳаёт, «Челси» номидаги хаос, яна бир қизиқарли интрига эса – Чемпионшипдан чиққан делегатлардан бирортаси лигада қолиш-қолмаслиги бўйича (ўтган мавсумда учала жамоа ҳам қуйи лигага равона бўлганди).

«Манчестер Сити»
Трансфер харажатлари: 25 млн евро
Сотувдан даромад: 116 млн евро

Пеп Гвардиоланинг шартномаси муддати 2025 йил ёзига қадар тузилган, шу туфайли мухлислар «Сити»дан камида яна битта кучли мавсум кутиши мумкин. Стартда жамоа механизмида яна бироз муаммолар кузатилиши эҳтимоли бор (ҳозирча асосий таркиб футболчиларининг барчаси ҳам майдонга тушишга тайёр эмас), аммо баҳорга бориб бу жамоа даҳшатли суръатда ҳаракатланиб, лигадаги ҳар қандай интригани ўлдира олади. Сўнгги мавсумларда айни шу ҳолат такрорланмоқда.

Жамоа Хулиан Алварес билан хайрлашди, аргентиналик ҳужумчи 75 млн евро эвазига «Атлетико»га ўтди. Жамоа фарм клублари тизимидан Савио етишиб чиқди – «Труа» ушбу 20 ёшли бразилиялик вингер учун 25 млн евро ишлаб олди. У ўтган мавсумда Испания чемпионатида «Жирона» сафида ижара асосида ўйнаб, гол ва пас тизимида 9+10 натижасини қайд этганди. У янги жамоасида Жереми Доку ва Жек Грилишга рақобат кўрсатади.

Жамоанинг қолган чизиқларида деярли ўзгаришлар йўқ. Эрлинг Ҳоланд голларни қалаштиришга тайёр, Фил Фоден жамоанинг янги етакчиси сифатидаги ролини мустаҳкамлаш йўлида. У кексаяётган Кевин Де Брюйне ва Кайл Уокернинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Жамоа янги мавсумдаги илк совринни қўлга киритиб улгурди – Англия Суперкубоги учун баҳсда «МЮ» пеналтилар сериясида мағлуб этилди. Аммо ёмон хабар ҳам бор – ёздаги йиғинларнинг энг яхши футболчиси бўлган Оскар Бобб жароҳат олди ва уч-тўрт ой муддатга сафдан чиқди.

Мавсумолди йиғини

«Сити» — «Селтик» — 3:4 – Бобб (О’Райли), Перроне (Бобб), Ҳоланд (Бобб)
«Сити» — «Милан» – 2:3 — Ҳоланд (Бобб), Макэйти (Ҳэмилтон)
«Сити» — «Барселона» – 2:2 — О’Райли (Гвардиол), Грилиш (Ковачич)
«Сити» — «Челси» – 4:2 — Ҳоланд, Ҳоланд, Ҳоланд (Макэйти), Бобб (Макэйти)

«Арсенал»
Трансфер харажатлари: 76,9 млн евро
Сотувдан даромад: 31,8 млн евро

«Арсенал» ўтган мавсумда ижара асосида ўйнаган Давид Райянинг трансфер ҳуқуқини «Брентфорд»дан тўлиқ сотиб олди (31,9 млн евро) ва «Болоня»нинг асосий ҳимоячиси ва Евро-2024 турнирининг асосий юлдузларидан бирини трансфер қилди. Риккардо Калафиори – ҳимоя марказида ҳам, чап қанотда ҳам ўйнай оладиган футболчидир. Сўнгги хабарларга кўра, лондонликлар «Реал Сосиедад»дан Микел Меринони ҳам трансфер қилиш арафасида – ушбу ҳавбек Европа чемпионатида Германияга қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ғалаба голини урганди.

Артетада яна бир кучли мавсум учун энергия етарлими? Агар ҳа бўлса, мухлислар бу мавсумда ҳам метин мудофаа, хавфли стандартлар, Мартин Эдегор ва Букайо Саканинг сеҳрли ҳаракатлари, шунингдек Кай Ҳаверцнинг марказий форвард сифатидаги ролида янада ўсишига гувоҳ бўлишади. Ҳужумнинг чап қанотида бу мавсумда ҳам Леандро Троссар ва Габриэл Мартинелли ўртасида жиддий рақобат кечиши кутилмоқда. Шунингдек, оғир жароҳатдан тузалиб қайтган Юрриен Тимбер асосий таркиб учун курашади.

Жамоани Эмил Смит-Роу тарк этган. «Арсенал» тарбияланувчиси жароҳатлардан азият чекиб, асосий таркиб футболчисига айлана олмади, энди у ўз имкониятини «Фулҳэм»да синаб кўради.

Мавсумолди йиғини

«Арсенал» — «Лейтон Ориент» – 2:0 — Жезус (Нкетиа), Смит-Роу (Жезус)
«Арсенал» — «Борнмут» – 1:1 — Фабиу Виейра (Нванери)
«Арсенал» — «МЮ» – 2:1 — Жезус (Нванери), Мартинелли (Люис-Скелли)
«Арсенал» — «Ливерпул» – 1:2 — Ҳаверц (Эдегор)
«Арсенал» — «Байер» – 4:1 — Зинченко (Ҳаверц), Троссар (Ҳаверц), Жезус, Ҳаверц
«Арсенал» — «Лион» – 2:0 — Салиба (Райс), Габриэл (Райс)

«Ливерпул»
Трансфер харажатлари: € 0 млн
Сотувдан даромад: € 23,4 млн

Ҳозирча Арне Слот (Юрген Клоппнинг вориси АЗ ва «Фейеноорд» клубларида муваффақиятли ишлаганди) ўзини анча камтар тутмоқда. «Ливерпул» ўтган йил ёзида яримҳимоя чизиғидаги қайта қуриш учун 170 млн евро сарфлаб юборганди, шу туфайли бу ёзда янги бош мураббий билан трансферлар бозорида фаоллик кўрсатмаяпти.

Клуб «Реал Соседад» яримҳимоячиси Мартин Субимендини сотиб олишга яқин эди, аммо испаниялик футболчи охирги паллада мерсисайдликлар сафига ўтишдан бош тортди (хабарларга кўра, уни Артета кейинги йил ёзида «Арсенал»га ўтишга кўндирган). Ҳозирда Евро-2024 турнирида порлаган Георгий Мамардашвили «Валенсия»дан сотиб олиниб, бир мавсумга «Борнмут»га ижарага берилиши ҳақида хабарлар чиқмоқда.

Слот футболчиларни индивидуал ривожлантириш маҳорати билан танилган, у ички захираларга кўпроқ таянади. Мавсумлар оралиғидаги йиғинларда кўплаб ёш футболчиларга имкон берилди. Масалан, Фабиу Карвалю шу қадар ёрқин ўйин кўрсатдики («Арсенал» ва «МЮ» дарвозаларини ишғол этди), «Брентфорд» дарҳол унинг учун 23,4 млн евро тўлади. Ёш марказий ҳимоячи Жаррел Куанса асосий таркиб футболчиси бўлишга тайёр. Шунингдек, Ҳарви Эллиотт ҳам ўзини яхши кўрсатди.

Услуб борасидаги ўзгаришлар сифатида эса «Ливерпул» тезкор вертикал ҳужумлар сонини қисқартиргани ва энди тўп назоратига кўпроқ эътибор қаратаётганини айтиш мумкин. Прессинг тузилмаси ҳам бироз ўзгарган. «Бу аъло даражадаги, голландча услуб. Кўпроқ эгалик, кўпроқ назорат», – дея ўз фикрларини билдирган Эллиотт.

Диогу Жота мавсумга юқори формада етиб келмоқда – у мавсумлар оралиғидаги ўйинларда «гол+пас» тизимида 1+3 очко жамғарди. Асосий интрига – Слот Дарвин Нунеснинг вазиятлардан фойдаланиш борасидаги камчиликларини тузата оладими? Нима бўлганда ҳам мутахассисга осон бўлмайди, «Ливерпул»да таянч зонасида муаммолар бор.

Мавсумолди йиғини

«Ливерпул» — «Престон» — 0:1
«Ливерпул» — «Бетис» – 1:0 — Собослаи (Салоҳ)
«Ливерпул» — «Арсенал» – 2:1 — Салоҳ (Эллиотт), Фабиу Карвалю (Эллиотт)
«Ливерпул» — «МЮ» – 3:0 — Фабиу Карвалю (Жота), Жонс (Салоҳ), Цимикас (Жота)
«Ливерпул» — «Севиля» – 4:1 — Жота (Александер-Арнолд), Диас (Жота), Диас (Собослаи), Ниони
«Ливерпул» — «Лас-Палмас» — 0:0

«Астон Вилла»
Трансфер харажатлари: € 176,2 млн
Сотувдан даромад: € 127,4 млн

Трансферлар бозоридаги энг фаол клуб. «Ювентус»га йўл олган таянч яримҳимоячиси Дуглас Луис (€ 51,5 млн) ўрнига «Эвертон»дан Амаду Онана (€ 59,35 млн) олиб келинди. Вингерларга катта пул тикилди – бу харидлардан Жейден Бидейс Филоген қизиқ вариант бўлиб кўринмоқда, «Астон Вилла» ўз тарбияланувчисини қайтариб олди, у «Ҳалл» сафида Чемпионшипда кучли мавсум ўтказганди (12+6). Жамоада ҳатто 30 ёшли Росс Барклига ҳам жой топилди (€ 5,9 млн) – ўтган мавсумда у «Лутон» сафида иккинчи ёшлигини бошлаган ва плеймейкер сифатидаги қобилиятини намойиш этганди. Шунингдек, «Челси» футболчиси, ўтган мавсумни «Боруссия»да ўтказган Ян Матсен 44,5 млн еврога  сотиб олинди.

Мусса Диаби эса Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клубига 60 млн еврога пулланди.

Ўтган мавсумда «Астон Вилла» бир бош баланд сакраб, мавжуд таркибидан максимум натижа чиқарганди. Энди жамоани Чемпионлар лигасидаги баҳслар ҳам кутмоқда. Умуман олганда, Унаи Эмери бир неча фронтда жанг олиб бориш учун кенг таркиб тузишга эришди, аммо жамоа натижалари кўп жиҳатдан Олли Уоткинс бу мавсумда ҳам ўтган мавсумдаги формасини намойиш этишига боғлиқ, ўтган мавсумдаги муҳим футболчи Дуглас Луис эса кетган.

Евродан кейин таътилга чиқиб кетган Уоткинс йўқлигида бошқа бир форвард Морган Роджерс мавсумолди йиғини ўйинларида гол ва пас бўйича 3+2 натижасини қайд этди.

Мавсумолди йиғини

«Астон Вилла» — «Уолсолл» – 3:0 — Роджерс, Роджерс (Баркли), Барри (Айлинг)
«Астон Вилла» — «Спартак» Трнава – 3:0 — Бэйли, Роджерс (Янг), Арчер (Роджерс)
«Астон Вилла» — «Коламбус Крю» – 1:4 — Арчер (Бэйли)
«Астон Вилла» — «Лейпциг» — 0:2
«Астон Вилла» — «Америка» — 0:1
«Астон Вилла» — «Атлетик Бильбао» – 3:2 — Рэмзи (Тилеманс), Байдейс Филоген (Роджерс), Арчер (Буэндия)
«Астон Вилла» — «Боруссия Д» — 0:2

«Тоттенҳэм»
Трансфер харажатлари: € 119,5 млн
Сотувдан даромад: € 26,8 млн

Ангелос Постекўғли билан иккинчи мавсум. Биринчиси жамоани яхши томонга ўзгартирди, аммо муаммолар ҳам йўқ эмас. Ёзда клуб бу муаммолардан бирини ҳал қилди – ниҳоят Ҳарри Кейн ўрнига марказий ҳужумчи олиб келинди. «Борнмут» Доминик Соланке учун (ўтган мавсумда 19+3 кўрсаткич қайд этган) 64,3 млн евро ишлаб олди.

Шунингдек, келажак учун «Лидс»дан 18 ёшли Арчи Грей (€ 41,25 млн) ва «Юргорден»дан Лукас Бергвалл (€ 10 млн) харид қилинди. Шунингдек, Эрик Дайер, Эмерсон Роял, Жо Родон, Танги Ндомбеле ва бошқа футболчилар билан хайрлашилди, бу орқали маошлар ведомости ҳам енгиллашди. Пиер-Эмил Ҳёйберг эса «Марсел»га ижарага берилди.

«Тоттенҳэм»да кўп нарса Сон Хин Мин ва Жеймс Мэддисон қандай формада бўлишига боғлиқ – улар юқори формада эканида «шпорлар» Англиянинг энг ёрқин жамоасига айланади. Соланке сотиб олингани ҳам ўйин тузилмасидаги ривожланиш учун яхши қарор бўлди, у ҳар қандай режимда гол ура оладиган «тўққизлик»дир.

Мавсумлар оралиғидаги ўйинларда Педро Порро иккита гол урди. Испаниялик ҳимоячи жуда самарадор футболчи, у ўтган мавсумда 3+7 натижасига эришган. Ёзда Деян Кулушевски ҳам яхши ҳолатда эканини намойиш этди – у ўртоқлик ўйинларида 3+3 кўрсаткичини қайд этган.

Мавсумолди йиғини

«Тоттенҳэм» — «Ҳартс» – 5:1 — Жонсон (Мэддисон), Ланкшир (Спенс), Мур (Бергвалл), Спенс (Вернер), автогол
«Тоттенҳэм» — «КПР» – 2:0 — Биссума (Кулушевски), Скарлетт (Мур)
«Тоттенҳэм» — «Виссел Кобе» – 3:2 — Порро (Кулушевски), Сон (Жонсон), Мур (Донли)
«Тоттенҳэм» — Жанубий Корея чемпионати жамоаси – 4:3 — Кулушевски (Сон), Сон (Донли), Сон (Кулушевски), Ланкшир (Вернер)
«Тоттенҳэм» — «Бавария» – 1:2 — Порро (Биссума)
«Тоттенҳэм» — «Бавария» – 2:3 — Кулушевски, Кулушевски (Бергвалл)

«Челси»
Трансфер харажатлари: € 189 млн
Сотувдан даромад: € 101 млн

Жамоа бу мавсумни ҳам янги мураббий билан бошламоқда – Маурисио Почеттино Тэдд Боули билан чиқиша олмади, унинг ўрнига «Лестер»ни юқори лигага қайтарган Энцо Мареску олиб келинди.

«Кўклар» трансферлар бозорида одатдагидек ҳеч қандай тактикасиз ўта фаол бўлишди. «Бока Хуниорс»дан 16,5 млн еврога 19 ёшли Аарон Анселмино сотиб олинганини деярли ҳеч ким тушунгани йўқ. Аммо жамоада ўйин сифатини яхшилашга қаратилган трансферлар ҳам бўлди. Масалан, «Вулверҳэмптон»дан 60 млн еврога Педру Нету харид қилинди – у АПЛдаги энг хавфли вингерлардан биридир, агар жароҳатлардан азият чекмаса, янги мавсумда у жамоа етакчиларидан бирига айлана олади. Ёки Кирман Дюсбери-Ҳоллни (€ 35,4 млн) эътироф этиш мумкин – у рақиб футболчилари орасидан кесиб ўтувчи узатмалар беришда моҳир футболчи, у чемпионшипда Марески қўл остида 12+14 натижасини қайд этган.

Шу билан биргаликда, клуб ўз тарбияланувчиларининг бир қисмини пуллади. Конор Галлаҳер «Атлетико»га ўтиши кутилмоқда – «Челси» уни молиявий фэйр-плейга амал қилиш учун сотмоқда. Клуб шунингдек Матсен, Люис Ҳолл ва Омари Ҳатчинсон каби футболчиларига жавоб берди.

Мареска тўпга узоқ вақт давомида эгалик қилишни ва интенсив прессингни ёқтиради. Унда «Челси»да навбатдаги қайта қуришни амалга ошириш учун етарлича вақт бўлмади, шу туфайли мураббий максимал даражада босим остида ишламоқда. Аммо ижобий хабарлар ҳам бор – Кристофер Нкунку ҳозирча жароҳат олмаяпти, у ўртоқлик ўйинларида 3+1 натижа қайд этди (Нони Мадуэкеда ҳам шунча). Қолаверса, ўтган мавсумни тўлиқ ўтказиб юборган Ромео Лавиа сафга қайтган.

«Челси» – Почеттино бошқарувида баҳорга келибгина тўғри ишлайдиган механизмни йўлга қўйиб олганди, аммо энди барчасини қайтадан бошлашга тўғри келади.

Мавсумолди йиғини

«Челси» — «Рексем» – 2:2 — Нкунку (Гиу), Угочукву (Броя)
«Челси» — «Селтик» – 1:4 — Нкунку (Стерлинг)
«Челси» — «Америка» – 3:0 — Нкунку (Лавиа), Гиу (Дьюсбери-Холл), Мадуэке (Нкунку)
«Челси»» — «Ман Сити» – 2:4 — Стерлинг (Мадуэке), Мадуэке (Лавиа)
«Челси» — «Реал» – 1:2 — Мадуэке (Фернандес)
«Челси» — «Интер» – 1:1 — Угочукву

«Нюкасл»
Трансфер харажатлари: € 68,20 млн
Сотувдан даромад: € 76,2 млн

Эдди Ҳау Англия миллий жамоасида Гарет Саутгейт ўрнини эгаллаши кутилганди, аммо у ҳамон «Нюкасл»да қолмоқда. Жамоа бу ёздаги энг ғалати алмашувни амалга оширди – Эллиот Андерсон 41,2 млн евро эвазига «Ноттингҳем Форест»га йўл олди, дарвозабон Одиссеас Влаходимос эса 23,6 млн евро эвазига қарама-қарши йўналишда ҳаракатланди. Бу трансфер катта эҳтимол билан молиявий фэйр-плей бўйича вазиятни яхшилаш учун қилинган. «Нюкасл»да ҳозирда катта пуллар сарфлаш имконияти йўқ (ўтган икки йил давомида катта харажатлар қилиб бўлинган). Шу туфайли, ҳозирча Люис Ҳолл (мудофаанинг чап қаноти) ва Уилям Осулани («Шеффилд Юнайтед»дан) сотиб олиш билан чекланишди. Шунингдек, марказий ҳимоячи Ллойд Келли ва дарвозабон Жон Радди эркин агент сифатида келишди.

Вингер Янкуба Минте эса «Фейеноорд»даги яхши мавсумдан кейин (10+6) 41,2 млн евро эвазига «Брайтон»га сотилди.

«Нюкасл» ўтган мавсумда жароҳатлар туфайли қийналганди. Жамоа оптимал таркибда тўпурар Александер Исак (у ҳам ўтган мавсумда жароҳатлар туфайли барча ўйинларда қатнаша олмади) ҳамда плеймейкер Бруно Гимарайнс билан кучли ва тажовузкор рақибга айланади. Шунингдек, Энтони Гордон, Жоэлинтон ва Тино Ливраменто ҳам кучли мавсум ўтказиши кутилмоқда.

Мавсумлар оралиғида 5+2 натижа қайд этган Жейкоб Мёрфи – ҳужумнинг ўнг қанотида бошланғич таркибда тушиш учун ҳақли ўйин кўрсатди.

Мавсумолди йиғини

«Нюкасл» — «Унтерҳаҳинг» – 3:1 — Барнс, Мёрфи (Барнс), Исак
«Нюкасл» — «Ҳалл Сити» – 2:0 — Исак (Мёрфи), Мёрфи (Майли)
«Нюкасл» — «Урава Ред Даймондс» – 4:1 — Исак, Мёрфи (Уиллок), Мёрфи (Майли), Ҳолл (Мёрфи)
«Нюкасл» — «Иокогама Ф. Маринос» — 0:2
«Нюкасл» — «Жирона» – 4:0 — Лонгстафф, Лонгстафф (Ливраменто), Мёрфи (Ҳолл), Гордон (Исак)
«Нюкасл» — «Брест» – 1:0 — Барнс (Келли)

«Манчестер Юнайтед»
Трансфер харажатлари: € 164,5 млн
Сотувдан даромад: € 60,1 млн

Эрик тен Ҳаг ўтган мавсумда Англия Кубогидаги ғалаба туфайли (финалда «Сити» мағлуб этилганди – 2:1) омон қолган ва янги раҳбарият қўлловига эга бўлганди. Мураббийлар штаби янгиланди (масалан, «МЮ»га Рууд ван Нистелрой қайтди), клуб ичидаги менежмент ўзгарди. «Аякс»нинг Англиядаги намунасини қуриш давом эттирилмоқда –«Бавария»дан Маттейс де Лигт ва Нуссайр Мазравий келди. Яна иккита жиддий трансфер амалга оширилди – «Лилл»дан 18 ёшли марказий ҳимоячи Лени Йоро (жароҳат олишга ҳам улгурди) ва «Болоня»дан 23 ёшли форвард Жошуа Зиркзее.

Мэйсон Гринвуд («Марсел») ва Аарон Ван-Биссака («Вест Ҳэм») билан узил-кесил хайрлашилди. Шунингдек, клубни Рафаэл Варан, Антони Марсиял ва Софян Амрабат тарк этди.  Вилли Камбвала «Вилярреал»га, Алваро Каррерас «Бенфика»га сотилиши хазинага 16 млн евро келтирди. Донни ван де Бек учун «Жирона» 500 минг евро тўлади (у 2020 йилда «Аякс»дан 39 млн еврога сотиб олинганди).

«МЮ»да ҳозирдан жароҳатлар муаммоси бошланган. Расмус Ҳойлунд мавсум стартини ўтказиб юборади. Каземиронинг ёши ўтмоқда, Маркус Рэшфордда руҳий муаммолар бор, мудофаанинг чап қанотида ишлар пачава (Люк Шоу ва Тирелл Маласиа доимгидек жароҳатда).

Ижобий хабар – Амада Диалло ёзда ёрқин ўйин кўрсатди, у ўртоқлик учрашувларида 2+1 натижасига эришди. Де Лигт ва Мазравийнинг келиши клуб мухлисларига умид бермоқда – улар тен Ҳаг бошқарувида фаолиятидаги энг яхши ўйинларни ўтказишган.

Мавсумолди йиғини

«МЮ» — «Русенборг» — 0:1
«МЮ» — «Рейнжерс» – 2:0 — Диалло (Маунт), Ҳюджилл (Ойеделе)
«МЮ» — «Арсенал» – 1:2 — Ҳойлунд (Рэшфорд)
«МЮ» — «Бетис» – 3:2 — Рэшфорд (Диалло), Диалло (Амасс), Каземиро (Рэшфорд)
«МЮ» — «Ливерпул» — 0:3

«Вест Ҳэм»
Трансфер харажатлари: € 144,4 млн
Сотувдан даромад: € 44,75 млн

Хулен Лопетеги Дэвид Мойес ўрнига келди ва дарҳол қайта қуриш бошлади. Техник директор Тим Штейдтен қаттиқ ишламоқда – Макс Килман, Крисенсио Саммервилл, Луис Гилерме, Ван-Биссака ва Гвидо Родригес олиб келинди. Бу футболчилар ҳимоя, таянч зонаси, ҳужум қанотларини кучайтирди. Жамоадаги асосий харид эса – Дортмунднинг «Боруссия» клубидан Никлас Фюллкруг олиб келиниши бўлди. Иккинчи қаватда тўп учун курашда ва вазиятларни якунлашда кучли бўлган ушбу ҳужумчи «Вест Ҳэм»да кўп йиллардан буён сақланиб қолаётган «тўққизлик» муаммосини ҳал этиши мумкин. Лопетеги тизимида қанотлардан узатмалар кўп бўлади – энди уларнинг манзили аниқ.

Гвидо Родригес – Ла Лигадаги энг яхши стопперлардан бири эди. «Вест Ҳэм»да таянч зонасида Эдсон Алвареснинг ўзи камлик қилаётганди. Энди яримҳимоя маркази ишончли кўринмоқда.

Жаррод Боуэн, Лукас Пакета ва Муҳаммад Қудус таркибда сақлаб қолинган. Бу учликдан кўп нарса умид қилиш мумкин. Аммо Деклан Райс ва самарали вертикал футбол йўқлигида Мойес давридаги натижаларни кутиш қийин.

Мавсумолди йиғини

«Вест Ҳэм» — «Ференцварош» — 2:2 – Ингс, Агер (Ирвинг)
«Вест Ҳэм» — «Дагенем энд Редбридж» – 1:0 — Ирвинг (Уорд-Праус)
«Вест Ҳэм» — «Вулверҳэмптон» – 1:3 — Қудус (Ингс)
«Вест Ҳэм» — «Кристал Пэлас» – 1:3 — Антонио
«Вест Ҳэм» — «Селта» – 2:2 — Боуэн (Пакета), Пакета (Боуэн)

«Кристал Пэлас»
Трансфер харажатлари: € 30 млн
Сотувдан даромад: € 53,4 млн

Оливер Гласнер ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида «Кристал Пэлас»ни уч марказий ҳимоячига асосланган схемада ўйнатди ва жамоани турнир жадвали ўрталарига олиб чиқди. Аммо ёзда жамоани асосий ижодкор футболчи тарк этди – Майкл Олисе «Бавария»га трансфер қилинди.

«Марсел»дан Исмаил Сарр (ўнг қанот вингери), «Бетис»дан Шоди Риёз (марказий ҳимоячи) сотиб олинди, япониялик ҳужумкор ҳавбек Даити Камада эркин агент сифатида келди – Гласнер «Айнтрахт»далигида у билан ишлаган.

«Кристал Пэлас» ҳимояси Йоаким Андерсен ва Марк Геҳига ишониб топширилган. Ўнг латерал позициясида ҳам кучли футболчи бор – Даниэл Мунос. Олисе кетганидан кейин ҳужум чизиғидаги асосий фигура – Эберечи Эзе бўлади. Энди у олдинги чизиқда Жан-Филипп Матетани голли паслар билан таъминлашга масъул.

Мавсумолди йиғини

«Кристал Пэлас» — «Чарлтон» — 1:1 – Рак-Саки (Камада)
«Кристал Пэлас» — «Кроули Таун» – 6:3 — Эдуар (Камада), Рак-Сакьи (Эдуар), Рак-Саки (Эдуар), Камада (Ричардс), Айю, Шлупп (Хьюз)
«Кристал Пэлас» — «Вулверҳэмптон» – 3:1 — Шлупп, Айю (Хендерсон), Агбинон (Айю)
«Кристал Пэлас» — «Вест Ҳэм» – 3:1 — Митчелл, Шлупп (Айю), Эдуар (Шлупп)
«Кристал Пэлас» — «Нант» – 1:1 — Камада (Митчелл)

«Брайтон»
Трансфер харажатлари: € 121,5 млн
Сотувдан даромад: € 34,29 млн

Ноодатий картина – жамоанинг бу ёздаги харажатлари даромадидан анча кўп бўлди. Ўтган мавсум стартини кучли бошлаган «Брайтон»да иккинчи даврада пасайиш кузатилди ва Роберто Де Дзерби кетди, энди италиялик мутахассис ўрнида  31 ёшли германиялик Фабиан Ҳюрцелер ишлайди, у 4-2-3-1 схемасини сақлаб қолди.

Асосий уч трансфер:

– «Фейеноорд»дан Матс Виффер. Арне Слотнинг навбатдаги «тарбияланувчиси» – у Дортмунднинг «Боруссия» клубига кетган Паскал Грос ўрнини эгаллайди. Бу жиддий йўқотиш бўлди, аммо нидерландиялик футболчи ҳам майдон марказини ёпа олади.

– «Нюкасл»дан Янкуба Минте. У ҳам ўтган мавсумда Слот қўли остида ўйнаган. Ҳужумнинг ўнг қаноти учун опция. Мавсумлар оралиғида 3 гол ва 2 пас муаллифи бўлди.

–  «Майнц»дан Браян Груда. У ҳам ўнг қанот ҳужумчиси позициясида. 20 ёшли немис майдонни яхши кўради ва аутдан тўпни узоқ масофага етказиб бера олади.

«Брайтон» ўтган мавсумда жароҳатлар туфайли қийналди – бусиз жамоада натижалар яхшироқ бўлган бўларди. Ҳатто ҳозир ҳам лазаретда бир гуруҳ футболчилар жойлашган. Дриблёр Каору Митома тузалган, аммо унинг формаси ҳозирча олдингидек эмас.

Мавсумолди йиғини

«Брайтон» — «Шеффилд Уэнсдей» – 3:0 — неизвестно, кто забил
«Брайтон» — «Касима Антлерс» – 5:1 — Минте (Милнер), Сармиенто (Уэйр), Айяри (Адингра), Козе-Дюберри, Козе-Дюберри (Буонанотте)
«Брайтон» — «Токио Верди» – 4:2 — ван Ҳеке (Уэлбек), Минте (Осман), Адингра (Буонанотте), Сармиенто
«Брайтон» — «КПР» – 1:0 — Уэлбек (Минте)
«Брайтон» — «Вилярреал» – 4:0 — Жоао Педро (Митома), Уэлбек (Минте), Минте (Митома), Уэлбек

«Борнмут»
Трансфер харажатлари: € 67,37 млн
Сотувдан даромад: € 66,09 млн

Андони Ираола билан иккинчи мавсум – ўтган йил «Борнмут» юқори прессинг билан ўйнай бошлаган ва бу кўплаб футболчиларнинг ўйинини яхшилаганди. Энди эволюция хавф остида – Доминик Соланке «Тоттенҳэм»га кетди, унинг ўрнини боса оладиган футболчи эса таркибда йўқ. Қолаверса, Тайлер Адамс тузала олмаяпти.

«Барселона»дан Хулиан Араухо сотиб олинди, аммо жамоа ўзаги ўтган йилдагидек қолмоқда. Жамоадаги энг кучли бўлим – Маркос Сенеси ва Иля Забарний ўйнайдиган ҳимоя марказидир. 20 ёшли хавбек Алекс Скотт кашфиёт бўлиши мумкин – у майдон марказидан ёриб киришлари билан ажралиб туради.

Ҳужум чизиғидаги Жастин Клюйверт — Антуан Семено жуфтлигига кўп нарса боғлиқ. Уларнинг иккиси ўтган мавсумда биргаликда 15 гол уришган.

Мавсумолди йиғини

«Борнмут» — «Рексем» – 1:1 — Сенеси (Биллинг)
«Борнмут» — «Арсенал» — 1:1 – Семенио
«Борнмут» — «Райо Валлекано» – 1:0 — Синистерра
«Борнмут» — «Жирона» — 3:2 – Клюйверт (Кристи), Синистерра (Уаттара), Жеббисон

«Фулҳэм»
Трансфер харажатлари: € 38,5 млн
Сотувдан даромад: € 51 млн

«Фулҳэм» икки асосий футболчисини йўқотди. Марказий ҳимоячи Тосин Адарабиойо шартномасини узайтирмади ва текинга «Челси»га кетди. Таянч яримҳимоячиси Жоау Палиня иккинчи уринишда барибир «Бавария»га ўтди. Бу жиддий йўқотиш. Палинясиз «Фулҳэм» ўйини сифати тушиб кетади.

«Фулҳэм»да таркиб кенг эмасди ва энди бу муаммо янада чуқурлашди. Клуб яна икки муҳим футболчи – Тим Рим ва Виллианни ҳам қўйиб юборди. Смит-Роу ва Хорхе Куэнка («Вилярреал»дан марказий ҳимоячи) келди, аммо бу етарли эмас.

Ўтган йил ёзида Александр Митрович кетганидан кейин марказий ҳужумчи позицияси тўлиқ ҳал қилингани йўқ. Раул Ҳименес ва Родриго Мунис барқарор эмас.

Бу мавсумда Энтони Робинсон ва Алекс Айуобидан ёрқин ўйинлар кутилмоқда.

Мавсумолди йиғини

«Фулҳэм» — «КПР» – 4:0 — Ҳименес, Уилсон (2), Траоре
«Фулҳэм» — «Уотфорд» – 6:1 — Лукис (Мунис), Мунис (Айуоби), Айуоби (Кинг), Ҳименес (Уилсон), Стэнсфилд (Ҳименес), Паязити (Ҳименес)
«Фулҳэм» — «Бенфика» – 1:0 — Айуоби (Робинсон)
«Фулҳэм» — «Севиля» – 1:2 — Смит-Роу (Робинсон)
«Фулҳэм» — «Ҳоффенҳайм» – 3:3 — Уилсон, Стэнсфилд (2)
«Фулҳэм» — «Ҳоффенҳайм» – 2:0 — Смит-Роу (Айуоби), Траоре (Айуоби)

«Вулверҳэмптон»
Трансфер харажатлари: € 33 млн
Сотувдан даромад: € 107,5 млн

Маблағ борасидаги муаммолар туфайли «Вулверҳэмптон» тежамкорлик қилишга мажбур. «Брага»дан Родригу Гомеш, Бразилиянинг «Спорт Ресифи» клубидан Педро Лиму олиб келинди, шунингдек «Ман Сити»дан Томми Дойл сотиб олинди. Шунингдек «Селта» форварди Йёрген Ларсен (Ла лигада 13 гол урган) ижарага олинди.

Килман ва Нетунинг сотилиши клубга 100 млн евродан ортиқ маблағ келтирди. Шу билан бирга, «Вулверҳэмптон» энг яхши марказий ҳимоячиси ва ҳужумдаги асосий моторини йўқотди. Ўтган йили Гари О’Нил Лопетеги кетиб қолганидан кейин шошилинч олиб келинганди ва жамоа ўйинини қура олди. 2023/2024 йиллар мавсумининг икки қаҳрамони таркибда қолган: Ҳванг Ҳи Чҳанг ва Матеус Куня иккиси ўтган мавсумда 24 гол уришган. Аммо «Вулверҳэмптон» ёзда сифат жиҳатдан кучая олмади ва энди лигада қолиш учун курашади.

Жозе Са 2023/2024 йиллар мавсумида сэйвлар сони бўйича лиганинг энг яхши беш дарвозабони сафида бўлганди (130 сейв, зарбаларнинг 73,4 фоизини қайтарган), энди унинг ишлари янада кўпроқ бўлади.

Мавсумолди йиғини

«Вулверҳэмптон» — «Комо» – 1:0 — Доэрти (Аит-Нури)
«Вулверҳэмптон» — «Бристоль Сити» – 3:0 — Куня, Хван Хи Чхан (Сарабия), автогол
«Вулверҳэмптон» — «Вест Ҳэм» – 3:1 — Куня (Ларсен), Гомеш, Гомеш (Лима)
«Вулверҳэмптон» — «Кристал Пэлас» – 1:3 — С. Буэно (Ларсен)
«Вулверҳэмптон» — «Лейпциг» – 3:0 — автогол, Сарабия (Ларсен), Гомеш (Хван Хи Чхан)
«Вулверҳэмптон» — «Райо Валлекано» — 0:1

«Эвертон»
Трансфер харажатлари: € 50,2 млн
Сотувдан даромад: € 83,15 млн

Мавсумолди йиғини

«Эвертон» — «Слайго Роверс» – 3:3 — Ҳолгейт (Шермити), Шермити (Ҳаррисон), Шермити (Ҳаррисон)
«Эвертон» — «Салфорд» – 1:2 — Гарнер (Шермити)
«Эвертон» — «Ковентри» — 0:3
«Эвертон» — «Престон» – 3:0 — Калверт-Люин, О’Брайен (Калверт-Люин), Линдстрём (Ҳаррисон)
«Эвертон» — «Рома» – 1:1 — Калверт-Люин

«Брентфорд»
Трансфер харажатлари: € 56,4 млн
Сотувдан даромад: € 32,50 млн

Мавсумолди йиғини

«Брентфорд» — «Уимблдон» – 5:2 — Тияго, Тияго (Стивенс), Висса, Шейд, Мбемо (Морган)
«Брентфорд» — «Бенфика» – 1:1 — Мбемо
«Брентфорд» — «Эштрела» – 1:3 — Йенсен (Дамсгор)
«Брентфорд» — «Уотфорд» – 1:1 — Шейд (Тревитт)
«Брентфорд» — «Волфсбург» – 4:4 — Мбемо (Айер), Висса (Янелт), Йенсен (Мбемо), Шейд (Дамсгор)

«Ноттингҳем Форест»
Трансфер харажатлари: € 73,5 млн
Сотувдан даромад: € 83,4 млн

Мавсумолди йиғини

«Ноттингҳем Форест» — «Честерфилд» – 3:0 — Вуд (Ҳадсон-Одои), Боулер, Сангаре (Ҳадсон-Одои)
«Ноттингҳем Форест» — «Сандерленд» – 1:1 — Ричардс (Эланга)
«Ноттингҳем Форест» — «Миллуол» – 2:1 — Вуд (Домингес), Ҳадсон-Одои
«Ноттингҳем Форест» — «Элче» — 0:1
«Ноттингҳем Форест» — «Вилярреал» — 0:0
«Ноттингҳем Форест» — «Олимпиакос» – 4:3 — Йейтс (Вуд), Йейтс (Вуд), Вуд (Андерсон), Эланга (Ҳадсон-Одои)

«Лестер»
Трансфер харажатлари € 45,55 млн
Сотувдан даромад: € 106,5 млн

Мавсумолди йиғини

«Лестер» — «Вилярреал» – 2:1 — Варди, Мавидиди
«Лестер» — «Шрусбери Таун» – 2:1 — Мавидиди (Фатаву), Макатир (Жастин)
«Лестер» — «Палермо» — 0:1
«Лестер» — «Аугсбург» — 0:1
«Лестер» — «Ланс» — 0:3

«Ипсвич»
Трансфер харажатлари: € 72,99 млн
Сотувдан даромад: € 1,65 млн

Мавсумолди йиғини

«Ипсвич» — «Шахтёр» Донецк – 1:0 — Морси (Бёрнс)
«Ипсвич» — «Фортуна Дюсселдорф» – 1:2 — Ҳарнесс (Чаплин)
«Ипсвич» — «Ҳоффенҳайм» – 1:0 — Тейлор (Ҳатчинсон)
«Ипсвич» — «Ницца» – 1:0 — Туанзебе

«Саутҳемптон»
Трансфер харажатлари: € 63,15 млн
Сотувдан даромад: € 11,59 млн

Мавсумолди йиғини

«Саутҳемптон» — «Истли» – 7:1 — Армстронг (Арибо), Армстронг (Диблинг), Смоллбоун (Даунс), Мара (Амо-Амейо), Мэннинг (Сугавара), Сугавара (Диблинг), Алкарас (Амо-Амейо)
«Саутҳемптон — «Бордо» – 3:2 — автогол, Амо-Амейо, Мара (Диблинг)
«Саутҳемптон» — «Монпеле» – 3:1 — Сулемана, Диблинг (Эдвардс), Ҳарвуд-Беллис (Сугавара)
«Саутҳемптон» — «Оксфорд Юнайтед» — 0:2
«Саутҳемптон» — «Милуолл» – 1:0 — Армстронг
«Саутҳемптон» — «Лацио» – 1:1 — Бреретон (Алкарас)
«Саутҳемптон» — «Хетафе» — 0:0

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар