15.08.2024 09:06
10151
Теглар
Ямалнинг отаси автотураргоҳда пичоқланди

Ламин Ямалнинг отаси пичоқланди. 

La Vanguardia хабарига кўра, «Барселона» футболчисининг отаси Мунир Насрауи Матаро шаҳридаги автотураргоҳда пичоқланган. Эркак шифохонага ётқизилган.

Полицияда аллақачон бир неча гумондорлар бор ва ҳуқуқ-тартибот идоралари тергов олиб бормоқда. 

Пичоқбозлик ҳақидаги хабардан бир неча соат ўтгач, Relevo Ямалнинг отаси аллақачон уйда эканлиги ҳақида хабар берди. Кейинроқ манбанинг аниқлик киритишича, Насрауининг шифохонадан чиққани ҳақидагм маълумотлар нотўғри бўлиб чиқди. Футболчининг отаси шифохонада қолмоқда, аммо унинг ҳаёти хавф остида эмас.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар