15.08.2024 11:53
4497
Теглар
«Реал» марказий ҳужумчисини «Валядолид»га сотди

«Реал» марказий ҳужумчиси Хуан Латасани «Валядолид»га сотди.

The Athletic журналисти Марио Кортегананинг хабар беришича, трансфер 4,5 млн еврога тушган. 23 ёшли футболчининг янги клуби билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Испаниялик футболчи 2016 йилда 15 ёшида Мадрид клубига келиб қўшилган ва 2020 йилда ёшлар лигаси чемпионига айланган.

У «Кастиля»да ҳам ўйнаган ва 2022 йилда «Реал»нинг асосий жамоасида дебют қилган. Футболчи сўнгги икки мавсумни «Хетафе»да ижарада ўтказди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар