15.08.2024 13:40
1925
Теглар
«Атлетико» Лангле билан келишувга эришди

Клеман Лангле «Барселона»дан «Атлетико»га ўтиши мумкин.

COPE хабарига кўра, франциялик ҳимоячи Мадрид клуби билан трансфер бўйича келишувга эришган.

Айни дамда «Атлетико» маош фондида жой бўшатиш учун айрим футболчиларни сотишни режалаштирмоқда.

Таъкидланишича, «Вилярреал» Ланглени сотиб олмоқчи эди, бироқ 29 ёшли ҳимоячи «матрасчилар»дан таклиф кутаётганини айтган.

Клеман ўтган мавсумни «Астон Вилла»да ижарада ўтказиб, АПЛда 14 та баҳсда майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар