15.08.2024 11:55
1192
Теглар
Англия суперкубогининг энг яхши футболчиси деб топилган Бобб бир неча ойга сафдан чиқди

«Манчестер Сити» футболчиси Оскар Бобб машғулотларда олган жароҳати туфайли узоқ вақт майдонга туша олмайди.

BBC хабарига кўра, 21 ёшли яримҳимоячи машғулот вақтида оёғини синдириб олган ва бу бошқа ўйинчилар билан тўқнашув оқибатида содир бўлмаган. 

Норвегия миллий жамоаси футболчиси бир неча ой майдонга туша олмайди.

Ўтган мавсумда Бобб Премер-лигада 14 ўйин ўтказиб, 1 гол урган. Бу мавсумда эса Англия суперкубоги доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда (1:1, пен — 7:6) энг яхши футболчи сифатида эътироф этилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар