15.08.2024 01:49
2766
Теглар
«Реал» «Аталанта»ни мағлуб этиб, УЕФА суперкубогини энг кўп ютган клубга айланди

УЕФА суперкубогида ЕЧЛ ғолиби «Реал» Европа Лигаси чемпиони «Аталанта» билан тўқнаш келиб, иккинчи бўлимдаги голлар эвазига ишончли ғалабага эришди. 

59-дақиқада Винисиуснинг узатмасидан сўнг Валверде ҳисобни очган бўлса, 68-дақиқада Беллингҳэмнинг ассистидан кейин Мбаппе Мадрид клубидаги илк ўйинида дебют тўпини киритди. 

Шу тариқа «Реал» 6-бор суперкубокни ютиб, «Барселона» ва «Милан»ни ортда қолдирган ҳолда мутлақ рекордчига айланди.

УЕФА суперкубоги

Реал — Аталанта 2:0

14 август. Варшава, «ПГЕ»

Голлар: Валверде (59), Мбаппе (68).

Реал – Куртуа, Менди, Рюдигер, Милитао, Карвахал (Васкес, 88), Беллингҳэм (Себаллос, 88), Чуамени, Валверде, Винисиус (Гулер, 88), Мбаппе (Диас, 83), Родриго (Модрич, 76).

Аталанта – Муссо, Колашинац (Баккер, 71), Ҳин (Палестра, 90), Жимсити, Пашалич (Манцони, 90), Ружери, Заппакоста (Годфри, 63), Эдерсон, де Рон, де Кетеларе (Ретеги, 63), Лукман.

Огоҳлантиришлар: Эдерсон (9), Беллинҳэм (35), Винисиус (42), Жимсити (64).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар