14.08.2024 01:03
2808
Теглар
Моуринио бошқарувидаги «Фенербаҳче» ЕЧЛ саралашидан ўтолмади

Европа Чемпионлар Лигаси 3-саралаш босқичида «Лилл» икки ўйин натижасига кўра «Фенербаҳче»дан устун келди. 

Жавоб беллашувида 90+1-дақиқада Моуринио жамоаси умумий ҳисобни тенглаштирди, аммо француз клуби қўшимча бўлимларда камчиликда қолганига қарамай саралашнинг сўнгги босқичига олиб чиқувчи тўпни киритди.

Шу тариқа Истанбул клуби нуфузли еврокубокнинг гуруҳ босқичига йўл ололмади ва Европа Лигасида қатнашадиган бўлди. 

ЕЧЛ, 3-саралаш босқичи

Жавоб ўйини

Фенербаҳче Лилл 1:1

13 август, «Шукру Саражўғли»

Голлар: Диаките (90+1, автогол) — Дэвид (116, пеналти).

Фенербаҳче – Ливакович, Остерволде (Айдин, 119), Жику, Суюнчи, Мулдур (Осейи-Сэмюэл, 63), Яндаш (Ан-Носири, 63), Юксак, Сен-Максимен (Қаҳвачи, 75), Шимански, Тадич (Тосун, 85), Жеко (Элмаз, 90).

Лилл – Шевале, Гудмундссон (Исмаили, 105), Сантуш (Манди, 81), Алессандро, Диаките, Менье (Туре, 105), Ҳаралдссон (Саҳрауи, 98), Гомес (Мукау, 82), Андре, Кабелла (Жегрова, 69), Дэвид.

Огоҳлантиришлар: Мулдур (8), Алессандро (35), Гомес (55), Жику (64), Суюнчи (68), Жегрова (80), Ҳаралдссон (86).

Четлатиш: Манди (109).

Биринчи ўйин — 1:2.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар