14.08.2024 21:56
1731
Теглар
Cуперкомпютер «Бавария»ни Бундеслига янги мавсумининг асосий фаворити деб ҳисобламаяпти

Opta статистик порталининг суперкомпютери «Байер» жамоасини Бундеслига янги мавсумининг асосий фаворити деб ҳисобламоқда.

Сунъий интеллект Леверкузен клубининг навбатдаги марта чемпион бўлиш имкониятини 49,1 фоизга баҳолаган. «Бавария»нинг бу борадаги имконияти эса 21,3%га тенг.

«Боруссия» Дортмунд ва «Лейпциг»нинг имкониятлари деярли бир хил баҳоланган -  12,9% ва 12,5%. Сўнгги даъвогар «Штутгарт»даги кўрсаткич 4,1%га тенг.

«Холштайн Кил», «Бохум» ва «Санкт-Паули» турнирни тарк этиш учун асосий номзодлар сифатида келтирилган.

Маълумот учун, Германия чемпионати 23 август кунидан старт олади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар