13.08.2024 14:15
2551
Теглар
Тер Стеген: «Оғир натижа. Бу — Ла Лига старти олдидан огоҳлантириш. Шанба куни бошқа «Барса»ни кўрасиз»

Марк-Андре тер Стеген «Барселона»нинг «Монако»дан учралган йирик мағлубияти (0:3) ҳақида фикр билдирди.

«Оғир натижа. Баъзи жиҳатларда тенглаша олмадик.

Бу — бошланишига 4-5 кун қолган Испания чемпионати олдидан яхши огоҳлантириш.

Бугун бизга ҳамма нарса етишмади. Қолаверса, бизда мавсумолди турнеси қийин кечди, кўп ўйинчилар майдонга тушмади ёки 100% тайёр эмасди. Бошқаларга қараганда кечроқ қайтганлар энди ишлайди, аммо бугун уларга ўйин вақтини бериш муҳим эди.

Шанба куни бошқа жамоани кўрасиз», — деди каталонияликлар сардори.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар