13.08.2024 14:24
6957
Шомуродов МЛС клубига ўтиши мумкин. Музокаралар бошланди — Романо

Элдор Шомуродов фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин. 

Фабрицио Романонинг хабар беришича, «Атланта Юнайтед» ўзбекистонлик ҳужумчининг трансфери борасида «Рома» билан музокараларни бошлади. Музокаралар яхши давом этмоқда. 

Аввалроқ, Рим клуби янги мавсумда ҳам Шомуродовни ижарага бермоқчи экани ҳақида хабар қилинганди.

29 ёшли футболчи ўтган мавсумни «Каляри»да ижарада ўтказиб, А Серияда 22 та ўйинда 3 та гол урган.

Маълумот учун, «Атланта Юнайтед» МЛС Шарқий конференциясида 25 ўйинда 28 очко тўплаб, 9-ўринда бормоқда. Жамоа аввалроқ «Аталанта»дан яримҳимоячи Алексей Миранчукни сотиб олганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар