13.08.2024 11:02
999
Теглар
«Муниаин каби клуб тарихига кирмоқчиман». Нико «Атлетик»да 10-рақамни олди

Нико Уилямс «Атлетик»да 10-рақамни олди.

Билбао клуби 2024/25 йилги мавсум учун расмий қайдномасини қилди, унда испаниялик вингер 10-рақамда кўрсатилган. 

«Мен ўтган мавсум охирида «Атлетик»ни тарк этган афсона Икер Муниаиндан 10-рақамни сўрадим. Мен бу рақамни олиб, худди у каби тарихга киришдан жуда фахрланаман», — деди Уилямс клубнинг ижтимоий тармоқларида жойланган видеода.

Аввалроқ 22 ёшли вингернинг «Барселона»га ўтишга рози бўлгани хабар қилинганди, бироқ кейинчалик бу маълумот рад этилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар