13.08.2024 14:13
2844
Флик 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг: «Барса»га назорат, ишонч ва тезлик етишмади»

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Гампер Кубогида «Монако»дан учралган мағлубиятдан (0:3) сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Дастлабки дақиқаларда яхши ўйнадик, жуда яхши вазиятлар яратдик. Аммо, умуман олганда, бугун бизга назорат, ишонч, тезлик ва тўп узатишларда аниқлик етишмади. Иккинчи бўлимда хатоларимизни тўғрилай олмадик.

Бу яхши ўйинимиз эмасди. АҚШ турнеси давомида қилган ишларимизни кўрсата олмадик. «Валенсия»га қарши Ла Лига 1-турида бутунлай бошқача ўйнаймиз.

Нималарни тўғри ва нотўғри қилганимизни таҳлил қилиб, машғулотларда унинг устида ишлашимиз мумкин.

Дани Олмо — бизга керакли футболчи. У голлар уради ва ҳал қилувчи рол ўйнай олади», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар