13.08.2024 11:39
8197
«Буни ҳеч қанақасига қабул қилиб бўлмайди» – Абдулла Арипов Париж-2024нинг энг ёқмаган жиҳати ҳақида

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Олимпиада иштирокчиларини тантанали кутиб олиш маросимида Париж-2024нинг ўзбекистонликларга энг ёқмаган жиҳати ҳақида гапирди.

«Турнирда айрим спортчиларимиз турли сабаблар билан медал соҳиби бўла олишмади. Ўтган гал ҳам айтганимиздек, бунга ҳакамлик масаласидаги ноҳақликлар ва бошқа сабаблар ҳам бор. Энг ёмони, халқимизга умуман ёқмаган нарса – эркак болаларнинг аёлларнинг кийимини кийиб чиққани бўлди.  Бу ҳеч қанақасига қабул қилиб бўлмайди. Шунга қарамай, Ситорахон қизимиз тайпейлик йигитга қарши охиригача қўрмасдан жанг қилди. Бу ҳам эътирофга сазовор», - деди ҳукумат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Париж-2024 Олимпиадаси аёллар ўртасидаги бокс баҳсларида италиялик боксчи Анжела Каринининг Иман Ҳелифга қарши жангни давом эттиришдан бош тортиши можаросидан кейин шунга ўхшаш навбатдаги ҳолатда бу сафар ўзбек қизи тайпейлик «тестостерони юқори» рақибига мағлуб бўлиб, нимчоракфиналда турнирни кўзда ёш билан тарк этганди. Якунда Иман Ҳелиф ва Лин Ю Тин ўз вазн тоифасида чемпион бўлганди.

Ўзбекистон делегацияси Олимпиадада 13та медал – 8та олтин, 2та кумуш ва 3та бронзага эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида ўз тарихидаги энг яхши натижа – 13-ўринни эгаллади. 

Тақдирлаш маросимида олтин медал соҳибларига 200 минг АҚШ доллари, Tahoe автомобили ва 2 қаватли коттеж совға қилинган бўлса, кумуш медал соҳибларига 100 минг АҚШ доллари, BYD Song Plus EV Champion автомобили, квартира, бронза медали соҳибларига 50 минг АҚШ доллари, BYD Song Plus DM-i Champion автомобили ва квартира совға қилинди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар