12.08.2024 21:00
1234
Теглар
Суперлига. ОКМК 90+8-дақиқадаги гол эвазига «Навбаҳор»ни мағлуб этиб, «Насаф»га етиб олди

Суперлига 15-тури доирасида ОКМК «Навбаҳор»ни қабул қилди.

Олмалиқдаги учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари Сергей Лушан мураббийлигидаги жамоани мағлуб эта олмади. Азимжон Аҳмедовнинг хатосидан кейин Клейди Датси ҳисобни очган бўлса, меҳмонлар иккинчи бўлимда Ивановичнинг голи билан ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.

90+8-дақиқада эса олмалиқликларнинг яна бир легионери Клепач гол уриб, мезбонларга ғалаба келтирди.

Шу тариқа, ОКМК 29 очко билан «Насаф»га очколар бўйича етиб олди ва ўзаро ўйинга кўра 2-ўринда қолди, «Навбаҳор» эса 19 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Суперлига. 15-тур

ОКМК – «Навбаҳор» - 2:1

Ҳакам: Равшан Абдувоҳидов

VAR: Фирдавс Норсафаров

Голлар: Клейди Датси 18, Михаил Клепач 90+8 – Филип Иванович 74.

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Акрамжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (18.Азиз Холмуродов, 71), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 9.Рубен Санчес (77.Нодирбек Абдураззоқов, 71), 10.Хуршид Ғиёсов (99.Иракли Рухадзе, 90), 11.Клейди Даци (27.Али Абдураҳмонов 85), 28.Арихиро Сентоку (19.Михаил Клепач, 85), 30.Аброр Саримсоқов.

«Навбаҳор»: 35.Санжар Қувватов, 7.Азим Аҳмедов (17.Руслан Жиянов, 53), 8.Сиёвуш Ҳақназарий (55.Комил Тожиддинов, 53), 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Гиорги Никабадзе, 23.Йован Жокич, 77.Аброр Исмоилов (88.Асад Жўрабоев, 88).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар