12.08.2024 08:42
1525
Теглар
Расман: Педру Нету — «Челси» футболчиси

Педру Нету «Вулверҳэмптон»дан «Челси»га ўтди.

Португалиялик 24 ёшли вингер лондонликлар билан 7 йиллик шартнома имзолади. Олдинроқ трансфер қиймати 60+3 млн евро бўлиши хабар қилинганди.

Нету ўтган мавсумда АПЛда 20 ўйинда 2 та гол ва 9 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар