12.08.2024 18:09
5003
Теглар
«Барса» Нико Уилямс трансфери ўрнига уч футболчи номзодини кўриб чиқмоқда

«Барселона» клуби Нико Уильямснинг трансфери ўрнига бошқа номзод футболчиларни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқишни бошлади.

«Атлетик» вингери 2024/25 йилги мавсум олдидан жамоасида 10-рақамни олиб, «клуб тарихидан жой олмоқчи» экани ҳақида гапиргач, «Барселона» ушбу трансфернинг амалга ошишига шубҳа қилмоқда ва бошқа вариантларни кўришни бошлаган.

Mundo Deportivo хабарига кўра, «Барселона» Уильямснинг трансфери учун сарфламоқчи бўлган 62 млн еврони бошқа вингернинг трансфери учун ишлатмоқчи.

Каталония клуби кўриб чиқаётган номзодлар орасида Луис Диас («Ливерпул»), Кингсли Коман («Бавария») ва Рафаэл Леау («Милан») сингари футболчилар жой олгани хабар қилинган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар