13.08.2024 01:01
7144
Теглар
«Барса» «Монако»га йирик ҳисобда ютқазиб, 12 йилдан сўнг Гампер кубогини бой берди

«Барселона» доимгидек янги мавсум олдидан ўз уйида Гампер Кубогида майдонга тушди.

Каталрния клуби бу сафар меҳмон жамоа сифатида «Монако»ни таклиф қилди ва кутилмаганда жавобсиз 3 та тўп ўтказиб юборди. Камара, Эмболо ва Мависсанинг голлари монегаскликларга ғалаба келтирди. 

Шу тариқа «Барса» сўнгги 12 йилда илк бор Гампер кубогида мағлуб бўлди. Охирги марта 2012 йил «Сампдория» (1:0) мезбонлардан кубокни тортиб олишни уддалаганди.

Умуман олганда эса «Барса» бу кубокни 46 бор қўлга киритган, 13 марта ютқазган. 

Гампер кубоги

Барселона Монако 0:3

12 август, «Олимпико»

Голлар: Камара (50), Эмболо (57), Мависса (86). 

Барселона — тер Стеген (Пеня, 75), Балде, Иниго Мартинес, Кристенсен (Домингес, 47), Кунде (Форт, 68), Бернал (Фернандес, 88), Касадо, Пабло Торре (Гундўған, 46), Пау Виктор, Рафиня (Жунент, 88), Левандовски (Ямал, 68).

Монако — Кен, Вандерсон (Мависса, 81), Салису, Якобс (Оуттара, 90+2), Керер, Закариё, Камара (Диоп, 81), Минамино (Буабре, 81), Бен-Сегир (Кайо Энрике, 77), Эмболо (Иленикҳена, 76), Балогун (Мишал, 90+3). 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар