11.08.2024 14:05
5951
Теглар
Шомуродов «Эвертон»га қарши ўйинда «Рома» таркибига киритилмади. У бошқа клубга ўтиши кутилмоқда

А Серия янги мавсумига тайёргарлик доирасида «Рома» Англияда йиғин ўтказмоқда.

Рим жамоаси 10 август, шанба куни Ливерпулда «Эвертон»га қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. «Гудисон Парк»даги баҳсда римликлар бош мураббийи Элдор Шомуродовни таркибга киритмади. Ўзбекистонлик ҳужумчи 2 кун аввал жамоанинг янги ҳужумчиси Артём Довбик билан бирга виза масаласини ҳал қилиб, «Рома»нинг Англиядаги машғулотларига қўшилганди. Ўтган мавсум Ла Лиганинг энг яхши тўпурарига айланган украиналик форвард асосий таркибда майдонга тушган бўлса, Элдор қайдномадан ҳам жой олмаган.

Учрашувда Пеллегрини ҳисобни очган бўлса, ливерпулликлардан Калверт-Люин ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Footballnews24 хабарига кўра, «Рома» бош мураббийи янги мавсумда Довбик, Абраҳам, Дибала ва Эл-Шаарави сингари ҳужумчиларга ишонч билдирмоқчи. Элдор эса яна ижарага берилиши кутилмоқда. Унга «Верона» клуби асосий даъвогар бўлиб турибди. Якунланган мавсумни 13-ўринда якунлаган вероналиклар Рим клуби ижара нархи бўйича талабини камайтирса, ўзбекистонлик ҳужумчини ижарага олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, А Серия янги мавсуми 17 августдан старт олади. Элдор ўтган мавсумни «Каляри» сафида ўтказиб, Раниери кетгач, Рим клубига қайтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар