11.08.2024 00:27
909
Теглар
Париж-2024. Футбол, аёллар. АҚШ Бразилияни мағлуб этиб, 5 карра Олимпиада чемпионига айланди

Францияда эркаклар ўртасидаги футбол баҳсларидан кейин бугун, 10 августда аёллар ўртасидаги футбол турнирига ҳам якун ясалди.

Мусобақа АҚШ миллий жамоасининг чемпионлиги билан якунланди. Бразилия ва АҚШ аёллар жамоалари ўртасида ўтган финалда Пью-Свонсоннинг 57-дақиқада киритган ягона голи америкаликларга олтин медалларни тақдим этди.

Шу тариқа, АҚШ аёллар жамоаси ўз тарихида 5 карра Олимпиада чемпионига айланди. Америкаликлар Токио-2020 Олимпиадасида бронза медалига эга чиққанди.

Жорий турнирда Бразилия кумуш медалига эга чиққан бўлса, бронза учун баҳсда Германия Испаниядан устун келди (1:0).

Эслатиб ўтамиз, эркаклар ўртасидаги турнир финали Испаниянинг чемпионлиги билан якунлаган эди.

Париж-2024. Футбол. Аёллар. Финал

Бразилия – АҚШ 0:1

Гол: 0:1 – 57 Пью-Свонсон.

Бразилия – Лорена, Таис, Тарсиане, Лаурен (Рафаэль, 84), Ясмим, Сампайо (Анжелина, 61), Яя (Витория, 50), Адриана, Людмила (Марта, 61), Жениффер (Присцила, 61), Портильо.

АҚШ – Неэр, Данн, Дэвидсон (Соннетт, 74), Гирма, Фокс, Альберт, Коффи, Пью-Свонсон (Крюгер, 90+5), Хоран, Родман, Смит (Уильямс, 84).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар