11.08.2024 17:09
11244
Теглар
Халқаро олимпия қўмитаси Тожикистондан узр сўради

Халқаро олимпия қўмитаси Парижда ўтаётган Олимпиада бокс баҳслари тақдирлаш маросимидаги хатолик учун Тожикистондан расман узр сўради.

Эркаклар ўртасида -92 кг вазн тоифасидаги турнирнинг медаллар топшириш маросимида Лазизбек Муллажоновнинг чемпионлиги шарафига Ўзбекистон мадҳияси янграб, совриндорларнинг ҳам мамлакат байроғи кўтарилганида бронза медалини ютган тожикистонлик Давлат Болтаевнинг шарафига Тожикистон эмас, Таиланд байроғи кўтарилди. Бу қўшни мамлакат расмийлари ва мухлисларининг норозилигига сабаб бўлганди.

Халқаро олимпия қўмитаси Олимпиадада Тожикистон байроғи ўрнига Таиланд байроғи кўтарилгани учун расман узр сўради. Маълум қилинишича, Давлат Болтаевга медалини топшириш учун Чемпионлар боғига таклиф қилинган. У ерда Тожикистон байроғи кўтарилиши ва воқеа учун омма олдида узр сўралиши маълум қилинган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар