10.08.2024 23:38
9809
Ўзбекистон бокс жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев ғалабани нишонлаш чоғида юрак хуружига учради

Ўзбекистон бокс жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев Париждаги "Ролан Гаррос" аренасида Ҳасанбой Дўсматовнинг Олимпиада чемпионлигини нишонлаш вақтида юрак хуружига учради. 

Дастлаб биринчи ёрдам кўрсатилган, аммо мураббий ўзига келмаган. Яхши ҳамки, ўша вақтда Британия жамоаси шифокорлари Ҳарж Сингҳ ва Робби Лиллис яқинроқда бўлишган. Улар зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатишган — дефибриллиатор ёрдамида Қиличевнинг ҳаётини сақлаб қолишган. Сўнг мураббий шифохонага юборилган. 

Kun.uz манбасига кўра, ҳозирда Тўлқин Қиличевнинг ҳолати барқарор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар