11.08.2024 01:22
1930
Теглар
Светлана Осипова — Олимпиада совриндори бўлган илк ўзбек аёл таэквондочиси

Ёзги Олимпия ўйинларида илк бор ўзбекистонлик аёл таэквондочи медал қўлга киритди. 

+67 кг вазнда Светлана Осипов ҳал қилувчи беллашувда мезбонлар вакили, жаҳон ва Европа чемпиони Алте Лоренга 0:2 ҳисобида (0:3, 3:3) имкониятни бой бериб, кумуш медалга сазовор бўлди. 

Осипова финалгача британиялик ва кореялик номдор рақибларни мағлубиятга учратганди. 

Шу тариқа Ўзбекистон таэквондо жамоаси Париж Олимпиадасидан 2 та медал билан қайтадиган бўлди. Бунгача -68 кг вазнда эркаклардан Улуғбек Рашидов олтин медалга сазовор бўлганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар