10.08.2024 22:20
1653
Романо: Де Лигт ва Мазрауи «МЮ»га, Ван-Биссака «Вест Ҳэм»га ўтмоқда

«Манчестер Юнайтед» бир қатор трансферларни ҳал қилди, деб ёзади Фабрицио Романо. 

Манкунианликлар ҳимоячиси Аарон Ван-Биссака 15 млн фунт эвазига «Вест Ҳэм»га ўтмоқда. 

Ўз навбатида «МЮ» «Бавария» ҳимоячилари Маттейс де Лигт ва Носир Мазрауи трансфери борасида келишувга эришди. 

24 ёшли нидерландиялик учун 45+5 млн евро, 26 ёшли марокашлик учун 15+5 млн евро тўланади. 

Эслатиб ўтамиз, Де Лигт ва Мазрауи Манчестер клуби бош мураббийи Эрик тен Ҳаг билан ҳам «Аякс»да бирга ишлашган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар