10.08.2024 11:31
646
Теглар
Почеттино — АҚШ миллий жамоаси бош мураббийлигига асосий номзод

Маурисио Почеттино АҚШ миллий жамоасини бошқариши мумкин.

Аргентиналик мутахассис — Америка  миллий жамоаси бош мураббийлигига асосий номзод, деб ёзади The Athletic. У июл ойида ишдан бўшатилган Грегг Берҳалтернинг ўрнини эгаллаши мумкин. 

Айни дамда АҚШ футбол федерацияси U-20 жамоасини бошқараётган Майки Варасни вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинлашни режалаштирмоқда. Доимий мураббий тайинлови сентябр ойигача ҳал қилиниши мумкин.

Почеттинонинг сўнгги клуби «Челси» бўлиб, у 2023/24 йилги мавсум охирида «кўклар»ни тарк этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар