10.08.2024 21:17
3002
«Ман Сити» «МЮ»ни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, 7-бор Англия суперкубогини қўлга киритди

Англия Суперкубоги учун баҳсда мамлакат чемпиони «Манчестер Сити» ва кубок соҳиби «Манчестер Юнайтед» тўқнаш келди. 

Ўйиннинг асосий вақтида Гарначонинг 82-дақиқадаги голига 89-дақиқада Бернарду жавоб берди. Пеналтилар сериясида эса омад Гвардиола жамоасига кулиб боқди. Санчонинг зарбасини Эдерсон қайтарди, Эванс эса ноаниқ зарба берди. 

Шу тариқа «Ман Сити» ўз тарихида 7-бор мамлакат суперкубогини қўлга киритди. 

Англия Суперкубоги
Манчестер Сити — Манчестер Юнайтед 1:1

Пеналтилар серияси: 7:6.
10 август, «Уэмбли»
Голлар: Силва (89) — Гарначо (82).
Манчестер Сити – Эдерсон, Гвардиол (Аке, 90), Диаш, Аканжи, Люис, Макати (Бернарду Силва, 80), Ковачич, О`Райли (Матеуш Нунеш, 63), Доку (Савио, 63), Ҳоланд, Бобб (де Брюйне, 90).
Манчестер Юнайтед – Онана, Мартинес, Эванс, Магуайр (Пеллистри, 58), Далот, Майну (Коллиер, 59), Каземиро, Маунт (Мактоминей, 58), Рэшфорд (Санчо, 83), Диалло (Гарначо, 59), Фернандеш.
Огоҳлантиришлар: Нунеш (68), Силва (85).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар