09.08.2024 21:21
990
Теглар
Суперлига. «Локомотив» «Олимпик» билан ўйинда 88-дақиқада гол ўтказиб, ғалабасиз сериясини 12та ўйинга етказди

Суперлига 15-тури доирасида «Локомотив» «Олимпик»ни қабул қилди.

«Бунёдкор» стадионида ўтган баҳсда «темирйўлчилар»дан Жасур Ҳакимов ҳисобни очган бўлса, 88-дақиқада «Олимпик» мағлубиятдан қутулиб қолди – 1:1.

Александр Крестинин шогирдларининг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 12та ўйинга етган бўлса, «Олимпик» Темур Кападзенинг кетишидан сўнг Денис Коростиченко қўл остидаги биринчи баҳсда 1 очко олди ва 20 очко билан 5-ўринга кўтарилди. «Локо» эса 12 очко билан 12-ўринда бормоқда.

Суперлига. 15-тур

«Локомотив» – «Олимпик» - 1:1

Ҳакам: Достон Раҳмонов

VAR: Аскер Нажафалиев

Голлар: Жасур Ҳакимов 16 – Суннатилла Абдуллажонов 88.

«Локомотив»: 32.Суҳроб Султонов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов (97.Михаил Гашченков, 46), 3.Валерий Кичин, 8.Дилшод Жўраев (70.Абубакр Ризо Турдиалиев, 46), 11.Константин Базелюк (27.Собит Синдаров, 63), 15.Жасур Ҳакимов (7.Сардор Абдунабиев, 78), 17.Санжар Турсунов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 55.Анзур Исмоилов, 77.Лазизбек Мирзаев.

«Олимпик»: 99.Эдем Неманов, 8.Нодир Абдихолиқов, 10.Фаррух Мухторов, 15.Муҳсин Бозоров (9.Акбар Ўктамов, 55), 19.Аҳмаджон Анваров (16.Риан Исламов, 68), 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 22.Шаҳзод Тоиров, 44.Шерзод Комилов, 64.Самандар Қодиров (11.Анвар Алижонов, 68), 70.Муҳаммадбобир Муйдинов, 77.Суннатулла Абдуллажонов.

Турнир жадвали

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар