09.08.2024 22:32
15007
Теглар
Париж-2024. Ўзбекистон – финалга энг кўп боксчи билан йўл олган жамоа

Париж-2024 бокс баҳсларида барча яримфиналлар якунига етгач, ўзбекистонлик боксчилар ажойиб натижани қайд этишди.

Эркаклар ўртасидаги Ўзбекистон миллий жамоасининг 5 нафар вакили финал баҳсларини нақд қилгач, мамлакатимиз бокс бўйича финаллардаги иштирокчилари сони бўйича етакчи бўлди.

Қайд этиш жоиз, финаллардаги биринчи иштирокчи Ҳасанбой Дўсматов пайшанба оқшомида франциялик Биллал Беннамани мағлуб этиб, чемпионликни расмийлаштирди. Шунингдек, аёллар ўртасидаги баҳсларда хитойлик 5 нафар боксчи финалга чиқди ва улардан икки нафари олтин ва кумуш медалга эга чиққан.

Ўзбекистонлик боксчиларнинг қолган 4та финаллар вақти:

00:30. 9 август.

-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Марко Верде (Мексика)

01:30. 9 август.

-92 кг: Лазизбек Мулложонов - Алфонсо Домингес (Озарбойжон)

00:40. 10 август.

-57 кг: Абдумалик Халоков – Мунарбек Сейитбек уулу (Қирғизистон)

01:50. 10 август.

+92 кг: Баҳодир Жалолов - Айюб Гадфа (Испания).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар