09.08.2024 16:51
2166
Теглар
Париж-2024. Разамбек Жамалов яримфиналда

Ёзги Олимпия ўйинларида эркин кураш баҳсларида Ўзбекистон вакили Разамбек Жамалов юришини муваффақиятли давом эттирмоқда. 

-74 кг вазнда чоракфинал баҳсида Жамалов Албания аъзоси Чермен Валиевни 6:5 ҳисобида мағлубиятга учратди ва яримфиналга йўл олди. 

26 ёшли спортчи финал йўлланмаси учун кечки дастурда — тахминан 21:30да асли россиялик, Тожикистон номидан қатнашаётган Виктор Рассадин билан тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, Жамалов аввалги босқичларда Олимпиада финалчиси Магомедҳабиб Нурмагомедов ва 4 карра Европа чемпиони Таймураз Салказановдан устун келганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар