09.08.2024 21:43
2657
Теглар
Париж-2024. Разамбек Жамалов финалга чиқди!

Ёзги Олимпия ўйинларида эркин кураш баҳсларида Ўзбекистон вакили Разамбек Жамалов юришини муваффақиятли давом эттирмоқда.

-74 кг вазнда чоракфинал баҳсида Жамалов Албания аъзоси Чермен Валиевни 6:5 ҳисобида мағлубиятга учратди ва яримфиналга йўл олганди. Финал учун баҳсда эса 26 ёшли спортчи Тожикистон вакили Виктор Рассадинни мағлуб этишга эришди ва финалга чиқди.

Вакилимиз эртага Япония вакили Даичи Такатанига қарши олтин медал учун курашади.

Эслатиб ўтамиз, Жамалов аввалги босқичларда Олимпиада финалчиси Магомедҳабиб Нурмагомедов ва 4 карра Европа чемпиони Таймураз Салказановдан устун келганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар