10.08.2024 00:06
1112
Теглар
Париж-2024. Озода Собиржонова бронза медали учун баҳсда сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди

Ўзбекистонлик таэквондочи Озода Собиржонова бронза медали учун баҳсда аламли тарзда мағлуб бўлди.

Ҳамюртимизни биринчи даврада мағлуб этган рақиби финалгача етиб боргач, у ўтиш баҳсида таиландлик Сасикарн Тонгчанга қарши жанг қилди ва ғалабага эришганди.

Медал учун жангда эса Озода даянга Сара Чарига қарши баҳс олиб бориб, белгиялик рақиби устидан зафар қучишга яқин эди. Аммо сўнгги сонияларда мағлубиятга учради.

Эслатиб ўтамиз, таэквондочилардан кеча, 8 август куни Улуғбек Рашитов -68 вазн тоифасида чемпионликка эришганди, Жасур Жайсунов бронзага ўтиш баҳсида мағлуб бўлганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар