09.08.2024 12:03
393
Теглар
«Интер» билан шартномаси якунланган Сенси «Монца»га ўтди

«Интер»нинг собиқ яримҳимоячиси Стефано Сенси «Монца» футболчисига айланди.

Клуб 29 ёшли яримҳимоячи билан 2025 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолаганини эълон қилди.

Ўтган мавсумда Сенси «Интер» билан Италия чемпиони бўлди ва мавсум якунида эркин агент сифатида жамоани тарк этди.

Сенси аввал ҳам «Монца»да ўйнаган — «Интер» уни 2022/23 йилги мавсумда ижарага берганди. Ўшанда яримҳимоячи А Серияда 28 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар