07.08.2024 14:19
1683
Теглар
Париж-2024. Варданян ва Ассакалов бронза медали учун ўтиш ўйинида ғалаба қозонишди

Ёзги Олимпия ўйинларида юнон-рум курашида беллашувлар давом этмоқда. 

Ўзбекистонлик икки курашчи бронза учун ўтиш баҳсида ғалаба қозонишди. -77 кг вазнда Арам Варданян жазоирлик Абдулкарим Оукалини, -97 кг вазнда Рустам Ассакалов эса кореялик Сеонг Жун Кимни мағлуб этди. 

Энди спортчилар кечки дастурда бронза медали учун курашишади. Варданян арманистонлик Малхас Амоян билан, Ассакалов эса кубалик Габриэл Кинделанга қарши беллашувда бронза медали масаласини ҳал қилишади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар