07.08.2024 14:38
764
Теглар
Париж-2024. Шаҳриёр Маҳкамов ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллади ва чоракфиналда қатнашадиган бўлди

Ёзги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик яна бир байдаркачи саралаш баҳсини ўтказди. 

1000 метр йўналишда Шаҳриёр Маҳкамов ўз гуруҳида маррага учинчи бўлиб етиб келди. 

Энди Маҳкамов чоракфинал орқали яримфиналга чиқишга уриниб кўради. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача 500 метр масофада Екатерина Шубина ўз гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаганди. У ҳам чоракфиналда қатнашади. 

Маълумот учун, гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни олганлар яримфиналга тўғридан тўғри йўлланма олишган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар