07.08.2024 23:34
1198
Теглар
Париж-2024. Рустам Ассакалов жароҳат олиб, турнирни медалсиз якунлади

Олимпиаданинг юнон-рум кураши беллашувларида Ўзбекистон вакили Рустам Ассакалов бронза медали учун гиламга чиқди.

-97 кг вазн доирасидаги ўтиш баҳсида Рустам Ассакалов кореялик Сеонг Жун Кимни мағлуб этгач, бронза медали учун баҳсда кубалик Габриэл Кинделанга қарши гиламга чиқди. Афсуски, 40 ёшли Ўзбекистон вакили баҳс бошидаёқ жароҳат олиб, турнирдаги иштирокини 5-ўринда якунлади. Кубалик рақиби бронзага эга чиқди.

Шу тариқа, Рустам Ассакалов Олимпиададаги сўнгги чиқишидан кейин оёқ кийимини гиламда қолдириб, спортчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар