08.08.2024 01:22
6719
Теглар
Париж-2024. Баҳодир Жалолов қаторасига иккинчи Олимпиадада финалга чиқди

Ёзги Олимпия ўйинларида бокс мусобақасида яримфинал баҳслари давом эттирилди. 

+92 кг вазнда турнирнинг амалдаги чемпиони, ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов германиялик Раман Тиафакни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўлланма олди.

Жалолов 10 август кунги финалда испаниялик Аюб Ал Гадфа билан тўқнаш келади. 

Шу тариқа боксда финал йўлланмасини қўлга киритган ўзбекистонликлар сони 4 нафарга етди. Бунгача Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг), Лазизбек Мулложонов (-92 кг) ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг) финал масаласини ижобий ҳал қилишганди. 8 август куни Абдумалик Халаковда (-57 кг) яримфинал жанги бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар