07.08.2024 13:09
4175
Кроос: «Месси ва Роналду «пик»да кетишмади, чунки ғалабаларга боғланиб қолишган. Аммо Криштианунинг кейинги фаолияти «Реал»дагидек бўлмади»

Тони Кроос Лионел Месси ва Криштиану Роналдунинг ҳамон ўйнаётгани ҳақида фикр билдирди. 

«Улар фаолияти давомида муваффақиятга одатланиб қолишган. Бу ҳеч қачон тўхтамади. Ва улар фаолиятининг чўққисида кетмасликка қарор қилишди. 

Ўйинчиларнинг 95 фоизи футболдан бироз кўпроқ завқ олишга қарор қилишади ва бу яхши. Ва агар улар бундан мамнун бўлса, унда ҳаммаси жойида. Аммо шуниси ҳам кўриниб турибдики, масалан, Криштианунинг кейинги фаолияти «Реал»да ўйнаган вақтига нисбатан олсак, яхши бўлмади. Ишончим комилки, у ҳам вазиятни худди шундай кўради», — деди 34 ёшида фаолиятини якунлаган мадридликларнинг собиқ яримҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар