06.08.2024 17:37
798
Ҳуммелс «Болоня»га ўтмайди. У 35 ёшда фаолиятини якунлаши мумкин

Матс Ҳуммелснинг Италиянинг «Болоня» клубига ўтиши амалга ошмади.

Sky Sport Italia хабарига кўра, томонлар келишувга эриша олмаган. Қайд этилишича, музокараларнинг якуний босқичда барбод бўлишининг сабаби – германиялик ҳимоячининг ўйлаб кўриш учун яна вақт сўраганида бўлган. Италия клуби эса «Боруссия» собиқ футболчисининг жавобини кутмасликка қарор қилган.

Sky Sport Germany хабарига кўра, 35 ёшли ҳимоячига Англиянинг «Брайтон» ва «Вест Ҳэм» клубидан таклиф борлигига қарамай, Ҳуммелс фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлай бошлаган. Немис футболчиси бу борада ҳали ҳам аниқ қарорга келмаган.

Аввалроқ, Матснинг «Милан» сафига ўтиши амалга ошмаган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар