06.08.2024 17:58
1172
Роналду бир ойлик таътилдан кейин «Ан-Наср» сафига қайтди

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду янги мавсумга ҳозирликни бошлади.

Евро-2024 доирасида 5 июл кунги Францияга қарши баҳсдан кейин Португалия миллий жамоаси ихтиёридан ёзги таътилга чиққан 39 ёшли ҳужумчи бир ойлик танаффусдан сўнг Ар-Риёд клуби машғулотларига қўшилди.

«Ўз ўрнимга қайтдим!», - дея ёзади Роналду ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Роналду якунланган мавсумда 51 ўйинда 50та голга муаллифлик қилди. 

Маълумот учун, «Ан-Наср» 14 август куни Саудия Арабистони Суперкубоги яримфинали доирасида «Ат-Таавун»га қарши майдонга тушади. 22 августдан эса чемпионат баҳсларига старт берилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар