06.08.2024 11:55
980
Рикардо Родригес — «Бетис» футболчиси

Рикардо Родригес «Бетис» футболчисига айланди.

31 ёшли ҳимоячи тиббий кўрикдан ўтди ва янги жамоаси сафига қўшилди. Унинг испан клуби билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.

Родригес сўнгги тўрт мавсумни «Торино»да ўтказди ва шу ёзда клубни эркин агент сифатида тарк этди. Аввалроқ футболчи «Цюрих», «Волфсбург», «Милан», ПСВ каби клубларда ҳам тўп тепган.

Ҳимоячи Швейцария миллий жамоаси таркибида 3 та жаҳон чемпионати, 3 та Европа чемпионати ва Олимпия ўйинларида иштирок этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар