06.08.2024 08:25
785
«ПСЖ» Ренату Саншешни «Бенфика»га ижарага берди

«Бенфика» «ПСЖ»дан Ренату Саншешни ижарага олди.

Аввалроқ Париж клуби Жоау Невеш трансфери учун лиссабонликларга 60+10 млн евро ва Саншешни бериши ҳақида хабар берилганди. 

26 ёшли яримҳимоячи ўтган мавсумда «Рома»да ижарада ҳаракат қилди ва А Серияда 7 ўйинда 1 та гол урди. У турли жароҳатлар ва соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли мавсумдаги 22 та ўйинни ўтказиб юборди.

Португалиялик Саншеш айнан «Бенфика» тарбияланувчиси саналади. 2015/16 йилги мавсумда жамоанинг асосий таркибида ўйнаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар