06.08.2024 14:43
2103
Париж-2024. Рустам Ассакалов ва Арам Варданян чоракфиналда

Ёзги Олимпия ўйинларида юнон-рум кураши бўйича беллашувлар давом этмоқда. 

-77 кг вазнда Ўзбекистон вакили Арам Варданян мисрлик Маҳмуд Абдулраҳмондан 9:0 ҳисобида устун келиб, чоракфиналга чиқди. Кейинги рақиб — япониялик Осиё чемпиони Нао Кусака. 

-97 кг вазнда Рустам Ассакалов ҳондураслик Кевин Мехияни қийинчилик билан 5:3 ҳисобида мағлуб этди ва у ҳам чоракфиналга чиқди. Кейинги рақиб — 4 карра жаҳон чемпиони Артур Алексанян (Арманистон).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар