06.08.2024 16:01
1551
Теглар
Париж-2024. Рустам Ассакалов чоракфиналда 15 сония қолганда ғалабани бой берди

Ёзги Олимпия ўйинларида юнон-рум кураши бўйича беллашувларда Ўзбекистон вакиллари чоракфиналдан ўта олишмаяпти. 

-97 кг вазнда Рустам Ассакалов 4 карра жаҳон чемпиони Артур Алексанян билан тўқнаш келиб, 5:9 ҳисобида ютқазди. 15 сония қолганида ҳисоб 5:5 эди ва сўнгги очко эвазига Рустам ғалаба қозонаётганди, аммо якунда арманистонлик курашчи 4 очкони қўлга киритди. 

Агар Алексанян финалга чиқа олса, учинчи Олимпиадасини ўтказаётган 40 ёшли Ассакаловда бронза учун курашиш имконияти пайдо бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар