07.08.2024 00:49
5723
Теглар
Париж-2024. Асадхўжа Мўйдинхўжаев америкалик боксчини мағлуб этиб, финалга йўл олди

Ёзги Олимпия ўйинларида бокс спорт турида яримфинал жанглари давом этмоқда.

-71 кг вазнда ўзбекистонлик жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев америкалик Омари Жонсни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди. 

Мўйдинхўжаев 9 август кунги финалда мексикалик Марко Верде Алваресга қарши рингга кўтарилади. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача ўзбекистонлик боксчилардан Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ва Лазизбек Мулложонов (-92 кг) ҳам финал масаласини ижобий ҳал қилишганди. 7 август куни Баҳодир Жалолов (+92 кг), 8 августда Абдумалик Халаков (-57 кг) яримфинал жангларини ўтказишади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар