06.08.2024 21:34
1801
Теглар
Париж-2024. Арам Варданян бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди

Ёзги Олимпия ўйинларида юнон-рум кураши бўйича беллашувлар давом этмоқда.

-77 кг вазнда Ўзбекистон вакили Арам Варданян чоракфиналда Осиё чемпиони Нао Кусакага 2:12 ҳисобида ютқазганди.

Ярим финалга йўл олган япон спортчиси ушбу босқичда Арманистон вакилини мағлуб этган ҳолда финалга йўл олди.

Шу тариқа, курашчимиз Арам Варданянда бронза медали учун имконият пайдо бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар